Нафақаларни олиш учун қанча стаж талаб қилинади?

Аввалги тизимдан фарқли ўлароқ, энди нафақа олиш учун маълум бир муддат давомида «суғурта стажи»га эга бўлиш мажбурий қилиб белгиланмоқда. Бунда:
➖ Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси учун: камида 10 ой суғурта стажи керак;
➖ Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси («больничный») учун: камида 6 ой суғурта стажи керак.

Бу дегани, ишга эндигина кирган ёки суғурта бадалларини тўлашни энди бошлаган шахс дарҳол «больничный» ёки «декрет» пули ололмайди. У аввал тегишли (6 ёки 10 ой) муддат давомида тизимга бадал тўлаши керак.

Агар фуқаронинг стажи етарли бўлса ва талабларга жавоб берса, нафақа автоматик тайинланади ва бу ҳақда фуқаронинг телефонига СМС-хабарнома юборилади.

Оставьте комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Прокрутить вверх